Россиянинг Суриядаги базасига дронлар ҳужуми рўй берди
957

Россиянинг Суриядаги базасига дронлар ҳужуми рўй берди


Суриядаги россиялик ҳарбийлар жойлашган Хмеймим базасига учувчисиз учиш қурилмалари орқали икки марта ҳужум уюштирилди. Авиабаза ходимлари маълумот беришича, дронлар уриб туширилган.
«22 июль куни тонгида аэродром ташқарисидан шимолий-ғарбий йўналишда кириб келаётган номаълум учар жисм уриб туширилди», — деган манба.
Биринчи ҳужум эса шанба куни содир этилган. Дрон 21 июлга ўтар кечаси номаълум кучлар назоратидаги ҳудуддан учирилган.
Икки ҳолатда ҳам жабрланувчилар йўқлиги айтилган.
21 июль куни Россия ҳарбийлари суриялик аскарлар билан ҳамкорликда мамлакат шимолидаги Латақия провинциясида 16 июль куни Хмеймим базасига амалга оширилган ҳужумга жавобан амалиёт бошлагани хабар қилинганди.шаблоны для dle 11.2
beeksoft 2018-07-22



Top 10
Статистика