Тошкент чорраҳаларидаги камералар «уч-тўрт ойдан сўнг» телефондан фойдаланган ва камар тақмаган ҳайдовчиларга жарима ёзишни бошлайди
565

Тошкент чорраҳаларидаги камералар «уч-тўрт ойдан сўнг» телефондан фойдаланган ва камар тақмаган ҳайдовчиларга жарима ёзишни бошлайди





Тошкент шаҳридаги 115 та чорраҳага ўрнатилган видеокузатув камералари 15 мартдан ишга тушади ва икки турдаги қоидабузарлик учун жарима ёзишни бошлайди.
Аввалроқ камералар ўз фаолиятининг дастлабки босқичида фақат светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетиш ва рухсат этилган тезликни ошириш қоидабузарликларини қайд этиши маълум қилинган эди.
Daryo.uz‘нинг Gazeta.uz’га асосланиб хабар беришича, лойиҳанинг синов (дастлабки) босқичи уч-тўрт ой давом этади.
Иккинчи босқичда видеокамералар ёрдамида мобил телефонидан фойдаланиш, хавфсизлик камарини тақмаслик каби қоидабузарликлар ҳам қайд этилади.
Биринчи босқичда барча қоидабузарликлар автоматлаштирилган тартибда аниқланиши айтилган эди. Бироқ иккинчи босқичдан бошлаб аниқланиши кўзда тутилган қўшимча қоидабузарликларни ходимлар қайд этишади.шаблоны для dle 11.2
Manba:carzone.uz

Yoqqan bo'lsa ijtimoiy tarmoqda tarqating. Biz esa yangi yangi qiziqarli roliklar qo'shib boramiz!!!
Odilbek 2017-03-10



Top 10
29 02.19
Статистика