Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази номи ўзгарди
494

Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази номи ўзгарди





Жорий йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони имзоланди.
Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, деб қайта номланди. Бу ҳақда Кун.uz’га Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Шунингдек, Фармонда Марказнинг асосий вазифалари белгиланди.
Хусусан, аҳолига бепул асосда малакали ихтисослаштирилган, юқори технологияли шошилинч, тез ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий хизмат кўрсатиш, самарадорлиги бўйича жаҳон талабларига мос келадиган шошилинч тиббий ёрдам тизимининг фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш, кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларнинг профилактикаси, диагностикаси ва уларни даволаш бўйича янги, самарали технологияларни яратиш, хорижий турдош ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш каби йўналишлар Марказнинг асосий вазифалари сифатида қайд этилди.
Бундан ташқари, Марказ шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш соҳасида фан ва илмий тадқиқотлар ривожланишининг устувор йўналишларини шакллантириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш ва илғор  технологияларни яратиш юзасидан илмий тадқиқотлар олиб боришни, шифокорлар ва ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизими учун илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ҳам мувофиқлаштириб боради.шаблоны для dle 11.2
Manba:kun

Odilbek 2017-03-16



Top 10
Статистика